Samsung Galaxy S10 смартфонинг талқинларидан бири олтита камера билан жиҳозланади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Таъкидланишича, айни вақтда олтита камерали гаджет Beyond X деб номланмоқда. Шунингдек, смартфон 6,7 дюймли экран билан жиҳозланади ва 5G тармоғида ишлай олади. Шу билан бирга, компания экранининг диагонали 5,8—6,4 дюйм орасида бўлган яна учта қурилмани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Барча тўртта модель 2019 йилнинг февраль ойида тақдим этилади.
Изоҳ (0)