Apple компанияси iPhone смартфонларининг XS, XS Max ва XR моделларини ишлаб чиқаришни қисқартиради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Буюртмаларнинг энг йирик қисқариши iPhone XR да кузатилмоқда. Хабар берилишича, ҳамёнбоп моделни дастлаб режалаштирилган 70 миллионтадан уч марта кам ишлаб чиқаришга қарор қилинган.
Қайд этилишича, қисқартиришга сабаб компания томонидан таклиф этилаётган танловнинг кўплиги ҳисобланади, яъни компания янги смартфонлар билан бирга ўтган йили тақдим этилган қурилмаларни ҳам сотмоқда.
Якунда Apple акциялари 1,6 фоизга арзонлашган. Умумий ҳисобда Apple’нинг капитализацияси сўнгги ойда 12 фоизга қисқарган бўлиб, айни пайтда 918 миллиард долларни ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)