iPhone X фойдаланувчиси операцион тизимнинг iOS 12.1. талқинига янгиланганидан кейин смартфон ёниб кетгани ҳақида хабар берди. У зарарланган қурилмани суратга ва видеога олди ҳамда интернетга жойлади, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Эркакнинг таъкидлашича, ҳодиса смартфоннинг 10 ойлик нормал ишидан кейин юз берган. Унинг сўзларига кўра, қурилма қувватланаётган вақтда амалга оширилган операцион тизимнинг янгиланишидан кейин қурилмадан дарҳол тутун чиқа бошлаган. Шундан кейин смартфон бутунлай ёниб кетган.
Смартфоннинг эгаси қайд этишича, у ҳақиқий қувватлаш қурилмаси ва кабелидан фойдаланган, портлаш эса у қурилмани қувватдан узгач, дарҳол юз берган.
Apple ҳодисага муносабат билдирган ва компания мутахассислар унинг сабабларини аниқлаш устида ишламоқда.
Изоҳ (0)