«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти клуб бош мураббийи Жозе Моуриньога январда таркибни кучайтириш учун катта маблағ ажратади, деб хабар беради Mirror.
Бунга сабаб сифатида клубнинг акциялар нархи рекорд даражада пастлагани кўрсатилмоқда. Унга кўра, энди Жозе Моуриньога январда таркибни кучайтириш учун катта маблағ ажратилади. «Манкунианлар» январда Диего Годин («Атлетико М»), Лоренцо Пеллегрини («Рома») ва (Гари Кейхилл «Челси») сотиб олиш учун бор имкониятини ишга солади.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛда 12 турдан кейин 20 очко жамғариб, 8-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)