Франциянинг «Лилль» клуби ҳужумчиси Николя Пепе ҳамон Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасида турибди, деб хабар беради The Times.
Лондон клуби 23 ёшли футболчини январда очиладиган қишки трансферлар ойнаси вақтида сотиб олишни режа қилмоқда. «Канонирлар» Пепени жароҳат олган Дэнни Уэлбекка ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Пепенинг трансфери 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унга, шунингдек, «Тоттенҳэм» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Жорий мавсум Пепе Франция чемпионатининг 13 та ўйинида қатнашиб 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)