Каталониянинг «Барселона» клуби Франциянинг «Лион» жамоасидан Танги Ндомбелени сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Ндомбеленинг трансфери 60 миллион еврога баҳоланмоқда. «Барса» спорт директори Эрик Абидаль «Лион» вакиллари билан боғланишга улгурган.
Ндомбеле ҳозирда «Барселона» учун захира вариант сифатида кўрилмоқда. Боиси, каталонияликлар ҳозирда ПСЖдан Адриен Рабьо ҳамда «Аякс»дан Фрэнк де Йонгни сотиб олиш борасида иш олиб бормоқда. Аммо Рабьо ҳамон келажаги борасида бир қарорга келмаган бўлса, «Барселона»дагиларнинг наздида де Ёнгнинг нархи ҳаддан ортиқ ошириб юборилган.
Шундай экан, Ндомбеле трансферининг амалга ошиши эҳтимоли юқори.
Изоҳ (0)