Италиянинг Tuttosport нашри 21 ёшдан кичик бўлган футболчиларга топшириладиган Golden Boy мукофотига номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
Турли мамлакатдан бўлган 30 журналистнинг овоз беришига кўра якуний рўйхатдан беш футболчи ўрин олди. Мазкур соврин 17 декабрда ўз эгасига топширилади. Ўтган мавсумда Golden Boy мукофоти Килиан Мбаппега насиб қилганди.
- Маттейс де Лигт («Аякс»);
- Трент Александр-Арнольд («Ливерпуль»);
- Жастин Клюйверт («Рома»);
- Винисиус Жуниор («Реал»);
- Патрик Кутроне («Милан»).
Изоҳ (0)