Шу йил 19 ноябрь куни номаълум шахс Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи Ҳ.Х.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган бошқарувидаги Matiz русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Чортоқ туманида техник шикастланган ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи Ш.Қ. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)