Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқарадиган бўлди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Финал ўйини 25 ноябрь куни «Бейсзин Гоан» ва «Шандун Лунен» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.
Эслатиб ўтиш жоиз, 20 ноябрь куни Япония — Қирғизистон ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик Илгиз Танташев бошқариб борди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Расулов ёрдам беришди. Тўртинчи ҳакам сифатида Равшан Эрматов ҳаракат қилди. Учрашувда ҳисоб Япония фойдасига 4:0 бўлди.
Изоҳ (0)