Ўзбекистон байроғи қабул қилинган куннинг 27 йиллиги Фарғонада кенг нишонланди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Дастлаб 5000 мингга яқин ёш қўлларига Ўзбекистон байроғини тутиб, кўчалар бўйлаб ўтди.
Миллий гвардия томонидан парад ташкил қилиниб, Фарғона кўчалари бўйлаб байроқлар ҳилпиради.
Тадбирда веломарафон ва югуриш марафони бўлиб ўтди. Миллий гвардия томонидан жанговар чиқишлар уюштирилди. Санъаткорлар бадиий дастурни намойиш этди.
Марафонда фаол иштирок этган Аҳрор Маҳмудалиев, Фотимахон Обиджонова, Ситора Қурбонова, Зарнигор Юсуфжоновага Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий гвардия томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.
Изоҳ (0)