Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жорий йилнинг 23 июль куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Б.Д. Лабзак кўчасида таниши, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, «Fruits-To‘rtko‘l» МЧЖ иш юритувчиси И.Б.га тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, алдов йўли билан ундан 80 000 АҚШ долларини олган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Б.Д. юқоридаги МЧЖ ҳисоб рақамига тушириб беришни ваъда қилиб, ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида Б.Д. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)