НАТО Парламент ассамблеяси MH17 ҳалокати текширувини қўллаб-қувватлаб, Россияни авиаҳалокат учун жавобгарликни ўз бўйнига олишга чақирмоқда, деб ёзади «Лига.Новости». Бу ҳақда НАТО ПAнинг «Россия гибрид тактикаларига жавобнинг янгиланиши» номли резолюцияси лойиҳасида айтилади.
«Парламент ассамблеяси Украинада MH17 рейси самолётининг қулаши юзасидан Нидерландия ҳукумати олиб бораётган текширувни қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди; ва Кремлни жавобгарликни бўйнига олиб БМТнинг 2166-резолюциясини бажаришга ва адолатни ўрнатиш саъй-ҳаракатларига бор кучи билан қўшилишга чақиради», — дейилади ҳужжатда.
НАТО, шунингдек, Россиянинг Солсбери (Британия)даги хатти-ҳаракатларини ҳамда Россиянинг Евроатлантика ҳудудидаги сайловлар ва референдумларга аралашувини қоралади.
Резолюция лойиҳасида таъкидланишича, Кремль «маргинал сиёсий ҳаракатлар»ни қўллаб-қувватлаётгани туфайли, Европадаги бўлғуси сайловлар ҳам хавф остидадир.
Изоҳ (0)