Чили Патагониясида Кальбуко вулқони отилиши чоғида осмонга ажралиб чиққан кул булутини чақмоқ кесиб ўтаётганини видеога муҳрлашди, деб ёзади Sputnik. Бу ҳодисани «кир момақалдироқ» деб аташди.
Кальбуко вулқони отилаётган вақтда паға-паға кул орасида момақалдироқ бошланиб, яшин чанг булутини кесиб ўта бошлади.
Қадим замонлардан буён олимлар томонидан кузатиб келинадиган ҳодиса «вулқон момақалдироғи» деб ҳам аталади.
Изоҳ (0)