Истанбул шаҳар суди ИШИД террорчилик гуруҳининг олти нафар аъзосини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жангарилар Отатурк номли Истанбул халқаро аэропртида 2016 йилда теракт содир этганликда айбдор деб топилди. Қайд этилишича, Ризо Жўшқин, Левент Уйсел, Аҳмет Дизлек ва Жамол Слимани содир этган теракт 45 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
2016 йилнинг 28 июнь куни Отатурк аэропортига кириш ва чиқиш ҳамда автотураргоҳда учта портлаш рўй берган эди. Теракт оқибатида 45 киши (улардан 19 нафари хорижий фуқаролар) ҳалок бўлган, 239 киши жароҳатланган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)