АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор минтақасида жойлашган ал-Букаън қишлоғига авиазарбалар берди. «РИА Новости» хабарига кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида 40 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Сурия давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксариятини аёллар ва болалар ташкил этади. Ўз навбатида, коалиция кучлари ушбу авиаҳужумлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини рад этмоқда.
Сурия ҳукумати БМТни ушбу ҳолат юзасидан чора кўришга ва мамлакат ҳудудида коалиция кучларининг ноқонуний тарзда бўлиб туришига чек қўйишга чақирган.
Изоҳ (0)