Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари 2017 йил ноябрь ойида йўқолиб қолган «Сан-Хуан» сувости кемаси Атлантика океани тубидан топилганини эълон қилди. Кема бортида 44 киши бўлган, деб ёзади Meduza.
Clarin нашрининг ёзишича, сувости кемаси 800 метр чуқурликдан, АҚШнинг Seabed Constructor кемаси сувости қурилмалари ёрдамида топилган. Қайд этишларича, ўтган йили тахминан шу жойда портлашга ўхшаш овоз қайд этилган эди.
15 ноябрь куни «Сан-Хуан» сувости кемасида бўлган денгизчиларнинг яқинлари кема йўқолганининг бир йиллиги муносабати билан хотира тадбирини ўтказган эди.
#ARASanJuan #LaBúsquedaContinúa Actualización: La empresa informó nuevo punto de interés en el Sitio 1 área 15A-4, a 800 mts de profundidad. El punto de interés tiene una dimensión de 60 mts de longitud. Hora de arribo al área para iniciar investigación 19:00 hs aproximadamente. pic.twitter.com/l5k8p8Zjye
— Armada Argentina (@Armada_Arg) November 16, 2018
«Сан-Хуан» сувости кемаси Аргентина ҳарбий-денгиз базасига қайтиш вақтида, 2017 йил 15 ноябрь куни йўқолиб қолган эди. Сувости кемаси билан бўлган сўнгги алоқа сеансидан сўнг у бўлиши мумкин бўлган ҳудудда портлашга ўхшаш овоз қайд этилган эди.
Кемага айнан нима бўлгани ҳозиргача ҳам маълум эмас. Қидирув операцияси бир неча ҳафта давом этган, бироқ 2017 йил декабрида тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)