Франция жануби-шарқидаги Изер департаментида бензин нархининг ошишига қарши норозилик намойишлари вақтида бир киши автомобиль ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Пон-де-Бовуазенда юз берган. «Қизини шифокор кўригига олиб кетаётган аёл норозилик намойиши сабаб кўчаларнинг ёпилганидан ваҳимага тушиб қолиб, машинани намойишчилар устига ҳайдаб юборган. Оқибатда 50 ёшли эркак оғир тан жароҳати олиб, вафот этган», — дея хабар бермоқда BFMTV телеканали.
Бензин нархи ошиши муносабати билан 17 ноябрь, шанба куни бутун Франция бўйлаб 1,5 мингта норозилик намойишлари режалаштирилган бўлиб, уларнинг фақат юзга яқини ҳукумат билан келишилган ҳолда ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)