17 ноябрь, шанба куни Тошкент шаҳрида ўсмир қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақасига старт берилди.
Гимнастика федерацияга қарашли «Universal» спорт саройида мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевлар иштирок этди.
Маълумот учун, мазкур мусобақада жаҳоннинг 14 мамлакатидан 53 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Яккалик баҳсларида ғолиб бўлган спортчи 32, жамоавий баҳсларда ғолиб бўлган терма жамоа эса 64 рейтинг очкосига эга чиқади.
Изоҳ (0)