АҚШнинг Жанубий Калифорния университети олимларининг аниқлашича, одамнинг юриш тезлигига қараб вақтли ўлим хавфини аниқлаш мумкин. Бу ҳақда MedicalXpress хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, одамда юриш темпи қанча тез бўлса, унинг соғлиғи шунча яхши бўлади. Ана шу кўрсаткич ёрдамида юрак-қон томир касалликлари ва марказий асаб тизими бузилишлари хавфига баҳо бериш мумкин. Бундан ташқари, кардиожарроҳларнинг айтишича, бу усулдан беморларнинг бошдан ўтказган операциялари оқибатларини аниқлаш мумкин.
Изоҳ (0)