Япониянинг Киото университети олимлари Паркинсон касаллигини даволаш учун ўстирилган тўқима ҳужайраларини трансплантация қилиш бўйича дунёдаги биринчи операцияни муваффақиятли ўтказгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Шу вақтгача давоси топилмаган Паркинсон касаллиги нерв ҳужайраларининг қисқариши ва улар томонидан ишлаб чиқариладиган нейромедиатор допаминнинг (дофамин) етишмаслиги сабабли ҳаракат қобилиятининг йўқилишига олиб келади. Дофаминнинг етишмаслиги инертликнинг ошиб кетишига ва когнитив жараёнларнинг секинлашишига олиб келади. Ҳозирча тиббиёт касалликнинг фақат симптомларини енгиллаштира олади, холос.
Операция октябрь ойида 60 ёшдан ошган эркакда ўтказилган. Унинг миясига ўстирилган тўқима ҳужайраларидан олинган нерв ҳужайралари кўчириб ўтказилган. Уч соат давом этган операцияда бемор пешона суягининг чап қисмида тешик очилган ва у орқали мияга тахминан 2,4 миллионта ўстирилган тўқима ҳужайра киритилган.
Изоҳ (0)