Германия жанубида 15 ноябрь, пайшанба куни болалар ўтирган иккита мактаб автобуси тўқнашиб кетди, деб хабар беради Sputnik. Ҳодиса Бавария ўлкасининг Аммерндорф шаҳрида юз берди.
Камида 40 киши, шу жумладан, кўплаб болалар жабрланди. Беш киши жиддий шикастланишлар олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиддий жароҳатларни иккала автобус ҳайдовчилари ва уч бола олган. Яна 15 нафар бола ва ўсмир ўрта ва енгил даражали оғирликда шикастланган.
Автобуслар бир-бирига рўпарадан тўқнаш келган, улардан бирининг олд қисми тўлиқ пачоқланган. Икки кишини автобусдан чиқариб олиш учун қутқарувчилар оғир техникани қўллашига тўғри келган.
Авариядан кейин кўп ўтмай, уларга енгил машина ҳам келиб тўқнашган. Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)