АҚШ Саудия Арабистонининг Туркиядаги бош консулхонаси ҳудудида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши туфайли, мамлакат фуқароларига нисбатан санкциялар ҳақида эълон қилишга тайёрланмоқда, деб ёзади Reuters.
Агентлик манбасига кўра, Америка адлия вазирлиги жами 17 кишига қарши чеклов чораларини киритади. Улар орасида валиаҳд шаҳзоданинг маслаҳатчиси Сауд ал-Каҳтаний, унинг ёрдамчиси Моҳир Мутриб, шунингдек, текширув бошланганидан кейин кўп ўтмай, мамлакатни тарк этган Саудиянинг Туркиядаги бош консули Муҳаммад Иброҳим ал-Утайбий ҳам бўлади.
Санкциялар АҚШда 2012 йилда қабул қилинган «Магницкий қоуни» бўйича киритилади. У инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ҳолатларига чеклов чоралари билан жавоб қилиш имконини беради. Бунда ушбу ҳолатларга алоқадорларнинг исм-шарифлари ошкор этилади.
Аввалроқ Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Қошиқчи махсус инъекция ёрдамида ўлдирилгани, унинг танаси бўлакларга бўлиниб, мамлакатнинг Истанбулдаги консуллигидан чиқариб кетилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)