БМТ Бош Ассамблеясининг ижтимоий, маданий ва гуманитар муаммолар учун жавоб берувчи учинчи қўмитаси кетма-кет учинчи йил Қримда инсон ҳуқуқлари бузилишлари ҳақидаги резолюцияни қабул қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Таъкидланишича, бу йил 67 та мамлакат резолюцияни ёқлаб овоз берган, 26 таси қарши чиққан, 82 таси эса бетараф қолган. 2016 ва 2017 йилларда резолюцияни 70 тадан давлат қўллаб-қувватлаган, 26 тадан давлат қарши чиққан эди, бетараф қолган мамлакатлар сони эса тегишли равишда 77 ва 76 тани ташкил қилган.
Украина томони тузган резолюция матнида айтилишича, Қримда диний озчиликларга «босимнинг кучайиши» кузатилмоқда. Муаллифлар фикрича, озчиликларга «полиция қуршовлари», шунингдек, «таҳдид ва таъқиблар» ёрдамида босим ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)