Япония бош вазири Синдзо Абе Жанубий Курил оролларининг бир қисми Япония томонига берилган тақдирда, у ерга АҚШ ҳарбий базалари жойлаштирилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» Япониянинг Asahi Shimbun нашрига таяниб хабар берди.
Япония-Америка хавфсизлик шартномаларига мувофиқ, АҚШ бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ўз ҳарбий базаларини жойлаштира олади. Аммо нашрга Япониянинг олий мансабдорлари хабар беришича, улар Япония розилигисиз жойлаштирилиши мумкин эмас.
Яқинда Синдзо Абе ва Владимир Путин Сингапурда учрашган эди. Кремль улар 1956 йилги декларация асосида музокараларни фаоллаштириш ҳақида келишиб олганини маълум қилди. Ушбу ҳужжатда Москва тинчлик ҳақида битим имзоланганидан кейин яхши ният белгиси сифатида Японияга Шикотан оролини ва Кичик Курил тизмаларидаги бир қатор майда оролларни беришга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)