Сингапурлик миллиардер Питер Лимнинг меросхўри, 27 ёшли Ким Лим Мўғулистонга ташриф буюргач, бу ердаги бошпанасиз одамларга ёрдам беришга қарор қилди, деб ёзади Tengrinews. У эҳтиёжмандларга ўтовлар ҳадя қилди.
Сингапурнинг The New Paper газетасига берган интервьюсида бизнесменнинг қизи Мўғулистондаги уйсизлар ҳақида ҳужжатли фильм кўрганидан кейин, унда ёрдам бериш истаги пайдо бўлганини айтди. Қизнинг сўзларига кўра, у она сифатида айниқса қашшоқ туманларда яшовчи болаларга ғамхўрлик қилиш муҳимлигини тушунади.
«Она бўлгач, болалар барча нарсада бизга қарам эканлигини ва улар учун болаликнинг яхши ўтиши жуда муҳим эканлигини англадим», — деди у.
Питер Лим бизнес-магнат ва филантроп бўлиб, 2016 йилда Сингапурнинг энг бой одамлари рейтингида 11-ўринни эгаллаган, унинг давлати 2,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)