«Нуроний« жамғармаси Қорақалпоғистон бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи республика кенгашига Президент совғаси — Isuzu автобуслари, «Оила« илмий-амалий тадқиқот марказининг шаҳар ва туман бўлимларига эса 16 та Spark хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
— Президент томонидан нуронийларга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди «Нуроний« жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма раиси Шарап Уснатдинов. — Қорақалпоғистонлик нуронийлар учун автобуси топширилгани бизни беҳад қувонтирди. Бундан ташқари, қорақалпоғистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 турдаги қишки кийим-кечаклар тарқатилмоқда. Нукусда қурилган «Нуронийлар маскани« фаолиятидан ҳам кексаларимиз жуда мамнун.
Қорақалпоғистон Ёшлар иттифоқи кенгашига топширилган автобус ёшлар келажагига қаратилаётган алоҳида эътиборнинг амалдаги ифодаси бўлди. Бу хурсандчилик Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби»нинг очилиш тантанасига уланиб кетди.
Изоҳ (0)