Малайзия, Бангладеш, Хитой, Франция ва шу каби қатор давлатларнинг «Дунё суфийлари маркази» дастурига мувофиқ, Нақшбандия тариқатининг 200 га яқин уламолари Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти мутахассислари меҳмонларнинг Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасидаги Усмон Мусхафи, Бухородаги Етти Пир мажмуаси, Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаларига зиёрат сафарлари учун амалий кўмак бермоқда.
Зиёратчиларнинг саёҳатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)