Бугун, 14 ноябрь куни Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган «Юнусобод кичик саноат зонаси» ҳудудидаги «Стройтеплоизоляция» МЧЖнинг синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига ёнғин ҳақидаги маълумот 10:01 да келиб тушган.
Ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғин соат 10:34 да қуршаб олинган. Ёнғин бошланганига 2 соатдан ошган бўлса ҳам у ҳозирча батамом ўчирилгани йўқ. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)