• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзатом» раҳбари Фукусимада АЭСдаги авария оқибатлари қандай бартараф этилганини ўрганди

    «Ўзатом» агентлиги раҳбари Осиё тараққиёт банки (ОТБ) институти томонидан Японияда «Фукусимада бахтсиз ҳодисалар хавфини бошқариш» мавзуида уюштирилган семинарда иштирок этди, деб хабар қилди Sputnik «Ўзатом» агентлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    ОТБ институти томонидан Японияда ташкил этилган семинарда 12 давлат вакиллари иштирок этган бўлиб, унинг давомида Осиё давлатлари томонидан табиий офатларни олдини олиш ва бартараф этишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда ОТБнинг ушбу йўналишдаги дастурлари борасида маълумот берилди.

    Ушбу семинар доирасида дастур иштирокчилари Фукусима префектурасига ташриф буюриб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоралари билан танишди, хусусан, 2011 йил 11 март куни Япония тарихида юз берган энг офатли зилзила ва ундан сўнг келган цунами Фукусима атом электр станциясида келтириб чиқарган муаммолар. Иштирокчиларга бундай синовдан ўтган ҳудуд инфратузилмасини ва иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган муваффақиятли тадбирлар натижалари тақдим этилди.

    Тадбир доирасида иштирокчилар Фукусиманинг табиий офатлар хавфини бошқариш ҳудудий марказига, Фукусима қайта тикланадиган энергия иститутига, Фукусима қишлоқ хўжалиги технологиялари марказига, Сома-Футаба балиқчилар кооперативлари бирлашмасига, Фукусима робот техникаси синов маркази ва бошқа объэктларга ташриф буюрди.

    АЭСда замонавий технологияларга асосланган ҳалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича самарали чоралар нафақат ҳудуд ва унинг аҳолиси ҳаётини тиклашга, балки тўлиқ иқтисодий фаолиятни давом эттириш имконини берди, қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва балиқ овлаш шулар жумласидан. 2015 йилдан бошлаб ҳудудда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларида радиация меъёри ортиқ эмаслиги аниқланган. Шуни инобатга олиш зарурки, Японияда ўрнатилган меъёрлар Европа Иттифоқида ёки дунёнинг бошқа мамлакатларида белгиланган меъёрларга қараганда сезиларли даражада ва баъзи ҳолларда ўн баробар қаттиқроқдир.

    Масалан, 2015 йилдан бошлаб Фукусимада етиштирилаётган гуручда радиация меъёри ортиқ эмаслиги, яъни 100 беккерель/кг эканлиги аниқланган бўлса, кейинги олти йил ичида натижаларнинг 99 фоиздан кўпроғи 25 беккерель/кг дан ҳам пастроқ эканлигини кўрсатган.

    Керакли ўлчовлар Фукусима қишлоқ хўжалиги технологиялари маркази томонидан амалга оширилади. Унда ҳудудда етиштирилаётган  қишлоқ хўжалиги ва денгиз маҳсулотларининг радиацион таҳлили ва назорати олиб борилади. Бунда ташқари, марказ мутахассислари янги ўсимлик турларини ва қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

    Ташриф давомида «Ўзатом» агентлиги делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси билан биргаликда Токиода бир қатор учрашувлар ўтказди ва «Токай» АЭСга ташриф буюрди.

    Айтилишича, 2011 йил март ойида рўй берган 9 баллик зилзила вақтида «Токай-2» АЭС тўлиқ қувват билан ишлаб турган. Ташқи қувват манбаларининг барчаси ўчирилганидан сўнг, фавқулодда вазият тизими муваффақиятли ишга тушган ва АЭСнинг хавфсиз тўхташини таъминлаган.

    «Ўзатом» агентлиги делегацияси, шунингдек, Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг Халқаро атом энергияси соҳасида ҳамкорлик департаменти директори Шинжиро Такеда ва Япониянинг Атом энергияси бўйича агентлиги президенти Тошио Кодама билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида Япония томони ССЭР технологияси бўйича атом электр станциясини қуриш борасидаги Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади ва ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди, биринчи навбатда, кадрлар тайёрлаш соҳасида. Хусусан, Япониядаги ўқув марказларида ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

    Шунингдек, Япония томони шуни таъкидладики, Фукусима атом электр станциясидаги воқеаларга қарамасдан, атом энергетикаси Япония энергетик мувозанатининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб қолади ва унинг барқарор ривожланишини таъминлайди.

    Томонлар Ўзбекистон ва Япониянинг стратегик ҳамкорлигини, шунингдек, Япониянинг атом энергетикаси соҳасидаги катта тажрибасини инобатга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик ва ўзбекистонлик мутахассислар учун тренинглар ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.

    12.11.2018, 08:53   Изоҳ (0)   16809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 4 киши ис газидан заҳарланиб ўлган уйни қурган компаниянинг янги объектлари бузиб ташланмоқда

    12.11.2018, 08:40

    Маккани Ғарбга танитган европалик мусулмон

    12.11.2018, 08:28

    Бош прокуратура: Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийгизиб, мушт туширган йигитларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    12.11.2018, 08:15

    «Ўзбекистон темир йўллари» декабрда Қозонга поезд қатновини йўлга қўяди

    11.11.2018, 19:11

    Сирдарёда намунали уй учун олинган 400 млн сўмни ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди

    11.11.2018, 17:44

    Самарқандда 6 яшар қиз 2 ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди

    11.11.2018, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.