Жорий йил май ойи ўрталарида Самарқанд шаҳридаги «Шодиёна» савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида фуқаро Б.Х.га орқа томонидан келиб, бош қисмига челак кийдирилган. Ш.А. уни қўли билан уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетган.Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан Samsung телефонида видеога олинган ва 6 ноябрь куни Д.Б. томонидан Instagram ижтимоий тармоғи орқали тарқатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида 2018 йил 10- ноябрь куни Ш.А., А.М., Д.Б. ва Р.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «д» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланди.
Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.
Изоҳ (0)