• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маккани Ғарбга танитган европалик мусулмон

    «Islom.uz» портали таҳририяти Маккани Ғарбга танитган европалик ҳақида мақола эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Алибей ал-Аббосий Арабистон ярим ороллиги ва сеҳрли Маккани севиб қолган илк европалик ёинки ушбу муқаддас шаҳарга келган ғарб дунёсининг илк вакили ҳам эмас. Аммо у бир жиҳати билан бошқа одамларни ортда қолдириб кета олди. У тарихда биринчи бўлиб, Маккани Ғарб дунёсига тўлиқ таърифлаб беролди. Ҳаммасига сабабчи билимга бўлган чанқоқлик эди, деб хабар бермоқда Arab News нашри.

    Доминго Франциско Хорхе Бадья-и-Леблих 1767 йилда Барселонада туғилди. У математика, астрономия, тиббиёт, тарих ва минералогиядан маълум бир нарсаларни ўзлаштириб, ҳақиқий қомусий таълимни олди. Араб тили унинг учун мутлақо янги дунё эди. Шуниси қизиқки, у 1801 йилда Париж ва Лондонга отланди, икки йилдан сўнг Испанияга мусулмон кийимида қайтиб келди. Бу вақтда у испан қиролининг хизматида эди.  Унинг буйруғига кўра, Марокашда тўнтариш уюштирилиб, султонни ҳокимиятдан ағдариб ташлаши керак эди.  Аммо султон ва марокашликлар уни шунчалик иззат-икром ва меҳмондўстлик билан кутиб олишдики,  натижада Бадья-и-Леблих исломни қабул қилди. Марокаш султони унинг дўстига айланди. У, ҳаттоки унга уйланишни маслаҳат берди. Бунга жавобан ал-Аббосий муқаддас Маккага бормагунича уйланмаслигини билдирди.

    1806 йилда ҳажни адо этмоқчи бўлган зиёратчилар гуруҳига қўшилиб олди. Узоқ йўлга у 14 та туя ва икки отни ўзи билан бирга олади. Йўлда кўплаб қийинчиликларни бошдан ўтказишига тўғри келди. Уларнинг Суэцдан йўл олган кемалари чўкиб кетди. Ал-Аббосий ва унинг ҳамроҳлари кемада қутқарув шлюпкаси борлиги учун омон қолишди. Улар Қизил денгиздаги ороллардан биригача сузиб боришди, у ердан эса Жиддага етиб олишди. Зулқаъда ойининг 12-куни унинг иситмаси кўтарилди, бу унинг соғлиғига жиддий таъсир ўтказди. Эртаси куни унинг ҳамроҳлари эҳромга кириб, Макка томон йўл олишди.

    Ал-Аббосий Макка дарвозаларига етганида, йўлбошловчидан тўхташни сўради ва деди: «Қаранглар. Қаранглар. Эгамизнинг уйи!». Каъбанинг кўриниши уни шунчалик ҳайратга солдики, бу ҳақда кейинчалик у шундай деб ёзган: «Худонинг Уйи безакли қора чойшаб билан қопланган ва чироқларнинг ҳалқаси билан ўралган. Кечки пайт. Тун ғоятда сокин. Бизнинг йўлбошчимиз илҳомланиб гапирар, бу тасвирлар шу қадар ажойиб эдики, мен уларни ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман».

    Ал-Аббосий Маккада қолди ва маҳаллий а’ёнларнинг бириникида жойлашди. Кунлардан бир куни Макка ҳокими ундан Каъбани тозалашда ёрдам беришни илтимос қилди.

    Испаниялик мусулмон ўз кундалигида йил давомида Маккага 830 000 зиёратчи келганини қайд этган.

    «Фақатгина Арофат тоғида зиёратнинг аҳамияти қанчалик катта эканлигини англаб етасиз. Бу ерда дунёнинг турли бурчакларидан одамлар йиғилади, улар турли халқларга тегишли ва таналарининг ранги ҳам турлича. Бу ерга етиб келгунгача бўлган турли хил хавф-хатарлар, қийинчиликларга қарамай, улар Ягона Аллоҳга сиғинишда давом этишади. Барча мусулмонлар ўзларини бир оиланинг вакиллари деб билишади. Инсон ва Аллоҳнинг ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ҳамма ўз Яратгувчисининг олдида тенгдир», – ёзади Ал-Аббосий.

    У Маккани батафсил таърифлаб берган биринчи европалик бўлди. Европалик саёҳатчилар Маккада авваллари ҳам бўлишган. Гарчи Лодовико ди Вартема ёки Жозеф Бейтс, Маккани  Бадья-и-Леблихгача кўришган бўлишса-да, аммо у ҳақда узуқ-юлуқ хабарлар қолдиришган, холос. Ал-Аббосий эса нафақат у ҳақда батафсил маълумотларни тақдим этди, балки астрономик кузатувлар туфайли, ҳатто унинг аниқ жойлашувини белгилаб ҳам берди ва Масжидул Ҳаромни барча тафсилотлари билан харитага туширди.

    Ал-Аббосий ўз сайёҳатини давом эттириб, кўп мамлакатларда бўлди. У 1818 йилда Суриянинг Алеппо шаҳрида хасталикдан вафот этди.

    12.11.2018, 08:28   Изоҳ (0)   42375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура: Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийгизиб, мушт туширган йигитларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    12.11.2018, 08:15

    «Ўзбекистон темир йўллари» декабрда Қозонга поезд қатновини йўлга қўяди

    11.11.2018, 19:11

    Сирдарёда намунали уй учун олинган 400 млн сўмни ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди

    11.11.2018, 17:44

    Самарқандда 6 яшар қиз 2 ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди

    11.11.2018, 17:18

    Тошкентда кўп функцияли «Оқлон» технологик боғи қурилади

    11.11.2018, 16:44

    Бухорода 100 нафар хотин-қизга уй-жой, 93 нафарига 982 млн сўмлик маблағ ажратилди

    11.11.2018, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.