Калифорниялик оила автомобилда штатдаги ўрмон ёнғинларини ёриб ўтишга уринди. Уларнинг ёнаётган ўрмондан ўтган «саёҳати» видеоси Facebook’ка жойланди, деб ёзади Forum Daily.
Икки кун ичида ролик 3 миллион мартдан ортиқ кўрилди.
«Мен бу видеони эълон қилиш орқали ўзимни жуда заиф сезяпман, аммо шундай қилишим керак. Менинг она шаҳрим Парадайз ёнмоқда. Оилам эвакуация қилинган ва хавфсизликда. Бироқ ҳамма дўстларим ҳам хавфсизликда эмас. Номаълумлик кишини қўрқитади», — деб ёзди Бринн Парротт Чатфилд.
Съёмка чоғида автомобилда эр-хотин болалари билан бирга бўлган, йўлнинг иккала томонида ҳам ловуллаб ёнаётган ўрмон кўринмоқда, буни тасвирга олаётган аёл эса тинмай дуо ўқимоқда.
Калифорния шимолидаги Camp ўрмон ёнғинлари 8 ноябрь, пайшанба куни бошланган эди, ҳозиргача ушбу табиий офат оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган. Олов 36 минг гектардан зиёд майдонни қамраб олган бўлиб, 7 мингдан ортиқ иншоотларни вайрон қилди ва бу билан штат тарихидаги энг вайронкор ёнғинга айланди.
https://www.facebook.com/brynn.чатфиэлд/видеос/10155579892351736/?т=0
Изоҳ (0)