Исроиллик олимлар гуруҳи автомобиллар учун экологик тоза водород ёқилғисини яратганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Бундай ёқилғи ёнганидан кейин ҳавога углерод гази ва бошқа хавфли кимёвий бирикмаларни чиқармаслиги керак. Айни пайтда ишланма назарий ҳисобланади, чунки тоза водород Ерда деярли мавжуд эмас, уни тайёрлаш эса жуда самарасиз ҳисобланади.
Водороднинг энг йирик потенциал манбаи сув ҳисобланади. Агар олимлар водород ва кислород молекулаларини ажратишнинг қулай усулини топа олса, ёқилғини яратиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)