Мобил қурилмалар учун мўлжалланган янги Snapdragon 8150 чипининг дастлабки синови натижалари маълум бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Процессор янги авлод Kryo ядроларига асосланган. Маълумотларга кўра, ядролар схемаси одатий 4+4 ўрнига 2+2+4 тартибида танланган.
Синов маълумотларига кўра, процессорнинг янги авлоди кўрсаткичларни сезиларли яхшилаган. Бироқ у Huawei ва Apple чипларидан ўта олмаган.
Изоҳ (0)