9 ноябрь, жума куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри мезбонлигида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг -109 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Ўзбекистон шарафини Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов ҳимоя қилди.
Руслан даст кўтариш баҳсларида 187 ва 189 кг тошларни ўзига бўйсундира олмади. Силтаб кўтариш баҳсларида эса у 227 кг натижа кўрсатди ва бронза медалига эга чиқди.
10 октябрь куни жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ўтказилади ва унда +109 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Рустам Жангабаев баҳсларда иштирок этади.
Изоҳ (0)