• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон хорижлик мутахассисларни жалб қилиш учун шароитлар яратади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хорижлик малакали мутахассисларни Ўзбекистонда ишлашига қулай шарт-шароитлар яратишга оид қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Қарор билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди. Хусусан, агентлик малакали чет эллик мутахассисларга уларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат қилишига кўмаклашади ва малакали чет эллик мутахассисларнинг электрон маълумотлар базасини юритади.

    1 декабрдан малакали чет эллик мутахассисларга нисбатан меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни олиш (бериш) бўйича тартиб-таомилни сақлаган ҳолда хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни олиш (узайтириш) зарурияти ҳақидаги талаб бекор қилинади.

    Тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун юқори малакали мутахассисдан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида, малакали чет эллик мутахассислардан — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

    Тасдиқномалар муддати 3 йилни ташкил қилади, уни узайтириш мумкин.

    Қарор билан юқори малакали мутахассис ва малакали мутахассис тушунчасига таъриф берилди.

    Хусусан, тегишли рейтингда биринчи 1 000 ўринлардан бирида турувчи олий таълим муассасасини битирган, 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, Ўзбекистонда ишлаши учун йилига 60 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи олиши назарда тутувчи шахслар юқори малакали мутахассислар деб эътироф этилади.

    Малакали мутахассислар деб эътироф этилиши учун олий маълумот, 5 йиллик иш стажи ҳамда Ўзбекистонда ишлаши учун йилига 30 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи олиш лозим бўлади.

    Юқори малакали ва малакали мутахассислар тасдиқнома олмасдан ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга. Уларга меҳнат визаси меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси амал қиладиган, бироқ 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади;

    2018 йил 1 декабрдан энг кам ойлик иш ҳақининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида инвестиция киритган чет эл фуқаролари ҳеч қандай рухсат берувчи тартиб-таомилларни ўтмаган ҳолда мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

    2019 йил 1 январдан бошлаб юқори малакали мутахассислардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

    Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

    Ташқи ишлар вазирлигига манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда уч ойлик муддатда «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқиш юкланди.

    Шунингдек, қарорга кўра 3 ой муддатда бир неча халқаро тилларда (инглиз, немис, араб, хитой, рус ва бошқалар) ишлайдиган Ўзбекистонга кириш ва ундан чиқиш тартиб-таомиллари, виза, яшаш гувоҳномаси олиш, рўйхатга туриш, прописка қилиниш тартиби, солиқ ва меҳнат муносабатлари хусусиятлари, чет эл фуқаролари учун имтиёз ва преференциялар бўйича батафсил ахборотни назарда тутувчи ҳамда иш ва уй-жой излаш бўйича тавсияларни ўз ичига олувчи махсус ахборот портали ишга туширилади.

    08.11.2018, 16:53   Изоҳ (0)   12660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 10 ой ичида энг кўп қонунбузарликлар ҳокимликлар томонидан содир этилгани аниқланди

    08.11.2018, 16:39

    Самарқандга қайси давлатдан кўпроқ сайёҳ ташриф буюраётгани маълум қилинди

    08.11.2018, 16:12

    Қаршида синфдошлари томонидан камситилган 8-синф ўқувчиси ўзини осиб ўлдирди

    08.11.2018, 15:59

    Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий госпиталларга хориждан кўплаб замонавий ускуналар харид қилинди

    08.11.2018, 15:46

    Ҳукумат томонидан Мурунтов кони бешинчи навбатини ўзлаштириш лойиҳаси тасдиқланди

    08.11.2018, 15:32

    Андижонда ўз ўғлига шаръий никоҳ ўқиган ота жазога тортилди

    08.11.2018, 15:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.