Қарши шаҳрида 8-синф ўқувчиси мактабдаги таҳқирланишларга чидай олмай ўз жонига қасд қилди, деб ёзади Repost.
2004 йилда туғилган бола ўз уйида осилган ҳолда топилган. У «Дўстлик» маҳалласидаги 63-сонли мактаб ўқувчиси эди.
Боланинг отаси ўғли синфдошлари ва мактабнинг баъзи ходимлари томонидан камситилишга чидай олмай мактабга бормай қўйганини айтган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)