Норвегияда совуқ уруш тугаганидан кейинги НАТЎнинг энг йирик ҳарбий машғулотлари ўз ниҳоясига етди. Альянс раҳбарияти машғулотлар муваффақиятли ўтганини таъкидламоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ўз навбатида Норвегия бош штаби раҳбари ҳарбийларнинг машғулотларда қизиқиш билан иштирок этганини қайд этган.
Trident Juncture машғулотлари 25 октябрдан 7 ноябргача Норвегия ҳудудида, Болтиқ денгизида ва шимолий Атлантикада бўлиб ўтди.
НАТО машғулотларни 1991 йилдан буён ўтказилган энг йириги деб атамоқда. ЕХҲТнинг барча мамлакатларига, шу жумладан, Россияга машғулотларга ўз кузатувчиларини юбориши учун таклифнома жўнатилган.
Изоҳ (0)