Греция бош вазири Алексис Ципрас ва Юнон православ черкови бош руҳонийси Иэроним 10 мингга яқин руҳоний ва ёрдамчи ходимлар давлатдан маош олмаслиги юзасидан дастлабки келишувга келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мавжуд иш ҳақи тизимида руҳонийларга барча давлат хизматчилари қаторида бевосита давлат бюджетидан маош тўланар, бунга йилига 200 миллион евро атрофида маблағ сарфланар эди.
Эришилган келишув давлат келгусида руҳонийларга ҳақ тўлаш учун черковнинг махсус фондига ҳар йили субсиядалар йўналтиришини кўзда тутади. Энди руҳонийлар давлат хизматчиси саналмайди, уларга маош эса черков томонидан ушбу фонд орқали тақсимланади.
Изоҳ (0)