Демократлар партияси вакили, 29 ёшли Александрия Оказио-Кортес АҚШ конгрессига сайланган энг ёш аёл бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Прогнозларга кўра, сиёсатчи Нью-Йорк штати округларининг биридан вакиллар палатасига бўладиган сайловларда ғолиб чиқади.
У республикачилар партиясидан номзод рақиби Энтони Паппасдан ўзиб кетди.
Аввалроқ Оказио-Кортес демократик праймериз чоғида конгрессда округ номидан узоқ муддат фаолият юритган Жо Кроулини мағлуб этди.
Изоҳ (0)