Тошкент шаҳрида жойлашган Планетарийда «Улуғбек юлдузлари» экспонати очилди. Унда буюк аллома Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти, астрономияга оид кашфиётлари, илм-фанга қўшган улкан ҳиссаси, шогирдлари даврасида ўтказган бахтли онлари тасвирланган. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.
Экспонатнинг очилиши ҳамда Тошкент шаҳар Планетарийси ташкил этилганининг ўн беш йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда хорижлик меҳмонлар, Ўзбекистондаги таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёшлар қатнашди.
Тадбирда мамлакатда буюк аждодлар ёдини тиклаш, улар яратган асарларни чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Изоҳ (0)