29 октябрь куни Қўшкўпир туман маъмурий ишлар судининг қарорига кўра 7 суткага қамалган журналист Давлатназар Рўзметов белгиланган жазони ўтаб бўлгани учун 5 ноябрь куни озодликка чиқди, деб хабар беради Turon24.
«Мени қўллаб қувватлаган барча дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Мен билан содир бўлган воқеани турлича талқин қилишибди. Аслида нима бўлганини, воқеалар ривожи қандай кечганини тез орада маълум қиламан», — деди Д.Рўзметов Turon24 мухбири билан суҳбатда.
Нашр эслатишича, вилоят прокуратураси тақдим этган маълумотда Давлатназар Рўзметовнинг мажлис жараёнини шахсий телефонига видеога олгани, мажлисда ҳақоратли сўзларни ишлатгани, шовқин-сурон қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, майда безорилик ҳаракатини содир қилгани айтилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар юзасидан Давлатназар Рўзметовга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилган. 29 октябрь куни бўлиб ўтган судда журналист ҳуқуқбузарлик содир қилган деб топилган ва унга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Изоҳ (0)