Чилонзор туманининг «Катта Чилонзор-1» маҳалласи «Обод маҳалла» давлат дастури асосида обод қилиниб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маҳаллада МФЙ идораси ходимлари, профилактика инспекторлари учун бино, коммунал тўловлари шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилди. Шу билан бирга мазкур ҳудудда жойлашган 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабга туман прокуратураси ҳомийлигида пазандачилик хонаси ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар, катта музлатгич, электр плита билан жиҳозланди. Ўқувчиларга 10 дона компьютер тўплами, тикув машиналари совға қилинди.
Ҳудуднинг йўлакларига асфальт ётқизилиб, ирригация тармоқлари янгиланди, шунингдек кўп қаватли уйларнинг фасадлари таъмирланиб, дарахтларга шакл берилди. Бир сўз билан айтганда ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари юқори савияда ташкил этилди.Яна бир янгилик, «Обод маҳалла» давлат дастури асосида Чилонзор туманининг «Хирмонтепа» маҳалласи ҳам фойдаланишга топширилди.
Изоҳ (0)