• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пастдарғомдаги номаълум йиртқични йўқ қилиш учун милиция овчиларидан ёрдам сўралди

    Пастдарғом туманининг Кичик Найман маҳалласига номаълум йиртқич оралаган. Ҳозиргача бир нечта фуқаронинг ҳовлисидан қўйлар бўғизланган ҳолда топилган. Аммо қўйларни айнан қандай йиртқич (бўри, ёввойи ит) бўғизлагани номаълумлигича қолмоқда. Turon 24 маҳалла аҳолиси ўртасида ваҳима уйғотаётган мазкур ҳодиса бўйича суриштирув ўтказди. Қуйида суриштирув эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Turon 24

    Фото: Turon 24

    «22 октябрдан 23 октябрга ўтар кечаси соат 1—2 ларда ҳовлига чиққанимда қўйимиз бўғизлаб кетилганини кўрдим. Уни бўғизлаган жонзот қонхўр шекилли, фақат қонини симирган, лекин гўштига тегмаган. Ҳатто оёқ излари ҳам сақланганди, бироқ излар кучли ёмғирдан кейин ювилиб кетди», – дейди маҳаллада яшовчи Кимё опа.

    Бошқаларнинг бўғизланган қўйлари билан ҳам айни манзара такрорланган. Номаълум жонзот асосан кечки соат 23 дан тонгги 5-6 гача келиб қўйларни бўғизлаб қонини симирган, гўштига тегмаган. Энг қизиғи, ушбу маҳлуқ келганда қишлоқдаги итлар ҳурмаган. Йиртқич даладаги қўйларгагина ҳужум қиларкан.

    Фото: Turon 24

    Фото: Turon 24

    Шу қишлоқда яшовчи йигитнинг айтишича, кечки соат 23 ларда қўйлардан хабар олишга чиққанида чироқ ёрдамида бири қора, бири қизил, гавдаси итдан кичик, оёқлари калта, яхши югура олмайдиган ҳайвонларни кўрган. Уларнинг бири қўйни ариқ ичига судраган, иккинчиси эса уни бўғзидан олган чоғида эгаси келиб қолгани учун қўй тирик қолган.

    Қишлоқда яшовчи кекса ёшли аҳоли белгиларга қараб ушбу йиртқичнинг шоқол эканини айтмоқда. Шоқоллар овлоқда ҳайвон ва одамларга ҳужум қилган. Уларнинг кўзи ғайритабиий ёнгани сабабли итларда қўрқув пайдо бўларкан.

    «Кичик Найман» МФЙ зооветеринария пункти мудири Шароф Қозоқовнинг билдиришича, унга 4 ҳафта олдин илк марта қўйи бўғизланган фуқаро мурожаат қилган. Айни пайтда бундай ҳолатлар сони 5 тага етган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Шароф Қозоқов туман ветеринария бўлимига мурожаат қилган.

    Мурожаатдан сўнг туман ветеринария бўлими бошлиғи Илёс Болиев шу йилнинг 29 октябрида туман ҳудудидаги Кичик Найман, Катта Найман, Эскижума, Янгиқишлоқ ва Учтепа маҳаллаларида ёввойи ҳайвонларни йўқотиш ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида 57-буйруқ чиқарган. Бу буйруққа асосан мазкур маҳаллалардаги ёввойи ҳайвонларни йўқотиш ҳудудий зооветеринария пункти мудирларига юклатилган.

    Фото: Turon 24

    Фото: Turon 24

    Илёс Болиев бу буйруқни чиқармасидан анча олдин Кичик Найман ҳудудий зооветеринария пункти мудири Шароф Қозоқов керакли чора-тадбирларни кўра бошлаган. У маҳалла фуқаролар йиғини раисини ҳам бу ҳолатдан хабардор этган. Шундан сўнг қишлоқ аҳолиси тунги навбатчилик жорий этган. Бу борада маълумот олиш учун маҳалла фуқаролар йиғини раисини идорасидан топишнинг имкони бўлмади, у билан боғланиш учун қилинган ҳаракатлар зое кетди.

    Туман ветеринария бўлими бошлиғи Илёс Болиевнинг қўшимча қилишича, номаълум йиртқични йўқотиш учун кечаси махсус дорилар маҳалла ҳудудига жойлаштирилиб, бошқа ҳайвонлар зиён кўрмаслиги учун эрталаб олиб қўйилмоқда.

    Фото: Turon 24

    Фото: Turon 24

    Шунингдек, Илёс Болиев хат орқали туман ички ишлар бўлимидан бўлимга қарашли овчилар гуруҳи ёввойи ҳайвонларни йўқ қилишга ёрдам беришини сўраган.

    «Овчилар гуруҳимиз бу ёввойи ҳайвонларни отишининг ҳеч иложи йўқ, – дейди туман ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи Жасур Неъматов. – Чунки аҳоли пунктида ўқ отиш бошқа нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин».

    Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидаларининг 20-бандида йиртқич ҳайвонлар шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан тутилиши белгиланган. Патдарғом тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нормўмин Ҳайитов бошқармага қарашли овчилар гуруҳини Кичик Найман маҳалласига юборганини маълум қилди.

    Фото: Turon 24

    Фото: Turon 24

    Пастдарғом туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи Элдор Бердиевнинг билдиришича, Пастдарғом тумани ҳокимлиги йиртқич ҳайвонлар билан курашишни кучайтириш мақсадида дори воситаларини сотиб олиш учун туман давлат санитария эпидемиология назорати марказига 19 миллион сўм, туман ветеринария бўлимига 10 миллион сўм ажратиб берилганини маълум қилди. Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан туман ҳудудида эгасиз яшайдиган йиртқич ҳайвонлар билан курашишни кучайтириш тўғрисида мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилган.

    Қишлоқда ҳалигача ваҳима аримаган. Кичик Найман аҳлининг билдиришича, кечки соат 23 ларда қонхўр йиртқич ёлғиз кетаётган одамга ҳам ташланган. «Ҳайвонларни бўғизлаган маҳлуқ эртага яна одамларга ҳужум қилмаслигига ким кафолат беради? Бу ҳолатда ҳам мутасаддилар ишдан бўшатган ходимларига хат ёзиб ўтирармикан?», – демоқда кичик найманликлар.

    Мавзуга доир: Пастдарғомдаги йиртқични йўқ қилиш учун туман ҳокимлиги 29 млн сўм ажратди

    06.11.2018, 16:01   Изоҳ (0)   199870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юсуфжоннинг кўзларига қувонч бахшида этайлик!

    06.11.2018, 15:50

    Сирдарёдаги ёнғинда Captiva, Қибрайдаги ёнғинда Nexia ёниб кетди

    06.11.2018, 15:47

    Абдулазиз Комилов қайнотаси Шароф Рашидовнинг туғилган куни муносабати билан ўғли ва невараларининг суратини эълон қилди

    06.11.2018, 15:33

    Амирсой тоғ-чанғи курорти ваъда қилинган муддатда қуриб битказиладими? (видео)

    06.11.2018, 15:19

    Шерзод Шерматов: «Ҳалигача эскича ишлашни қўмсаётган раҳбарлар учраб турибди»

    06.11.2018, 14:53

    Қўқонда икки йилда бир марта Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

    06.11.2018, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.