• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Амирсой тоғ-чанғи курорти ваъда қилинган муддатда қуриб битказиладими? (видео)

    Амирсой тоғ-чанғи курорти Ўзбекистонда қурилаётган энг йирик туристик объектлардан биридир, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Лойиҳа мамлакатдаги биринчи тоғли курорт бўлиб, унда мижозларга қулай, хавфсиз ва сифатли, жаҳон талаблари даражасида хизмат кўрсатилади.

    Қурилиш ишларига энг илғор ва инновацион технологиялар жалб қилинган курорт лойиҳаси уч босқичда амалга оширилади.

    15 декабрда биринчи босқич якунланиб, шу куннинг ўзида Амирсой дам олиш масканининг очилиши режалаштирилган.

    Қисқа муддатда қурилаётган курорт ваъда қилинган муддатда қишки мавсумга тайёр бўладими? Қурилиш ишларининг бориши ҳақида навбатдаги видеошарҳда танишасиз.

    «Билдирсой. Ўзбекистон табиати нечоғли гўзал ва бетакрор эканини тушуниб олиш учун шу ерга келишнинг ўзи кифоя. Йўл бўйида, бора-боргунча Сизга – баланд тоғлардаги игнабаргли ва мевали дарахтларнинг ўзига хос ноёб, такрорланмас манзараси, мафтункор табиат ҳамроҳлик қилади.

    Тоғлар орасидаги тик нишабли, илонизи йўллардан ўтиб, биз Майгашкан тоғининг шимолий томонидамиз. Амирсойга йўлимиз худди шу ердан бошланади. Шубҳасиз, ушбу курорт мамлакатимиздаги энг йирик дам олиш маскани бўлади. Унинг яна қандай ўзига хос жиҳатлари мавжуд? Қулай инфратузилма ва аъло даражадаги хизмат. Лойиҳа муаллифининг жавоби шундай бўлди. Ундай бўлса нархлар ҳам осмон қадар бўлар экан-да, дейишга шошилманг. Дам олиш маскани – аҳолининг барча қатлами учун бирдек мўлжаллангани учун нархлар ҳам ҳамёнбоп бўлади.

    Кўзланган манзилга эсон-омон етиб бориш учун автоуловимизни тоғ йўлида синовдан ўтказилганига алиштирдик. Ишлар қизғин. Йўл-қурилиш ва бошқа юк машиналар тоғ чўққиси томон техника ва бошқа керакли материалларини ташишмоқда. Ҳайдовчилари имкон қадар эҳтиётлик билан бор маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракатланишмоқда. Чунки улар ҳаракатланаётган йўлларни аслида йўл деб ҳам бўлмайди», — дейилади хабарда.

    «Ушбу курорт минтақадаги рақобатчиларидан нимаси билан фарқланади? Биринчидан, Биз курортга энг сўнги замонавий технологияларни жалб қилганмиз. Қолаверса, қурилиш ишлари ҳам барча хавфсизлик қоидаларига мос равишда олиб боримоқда. Албатта, ушбу дам олиш маскани европа талаблари даражасидаги курортлардан бири бўлади. Иккинчидан, жойлашув. Амирсой Тошкент шахри, шу билан бирга аэропортга яқин ҳудудда жойлашган. Учинчидан, энг катта ютуғимиз бу – чанғи учишга жуда мос келувчи қор қатламидир», – дейди «Амирсой» тоғ курорти директори Хосе Антонио Карнисер.

    Юқори баландликдан – дрон орқали олинган тасвир орқалигина кенг кўламда олиб борилаётган қурилиш ишларини яққол акс эттириш мумкин. Умумий ҳисобда узунлиги 3 километрдан ортиқ 2 та осма дор йўли ва жами 10 километрли турли мураккабликдаги 8 та тоғ-чанғи трассасининг қурилиш-монтаж ишлари кетмоқда. Хуллас, қиш мавсумида умумий узунлиги 21,3 километр бўлган, турли мураккабликдаги 28 та релефли трасса тоғ чанғи усталари ва сновбордчилар ихтиёрида бўлади. Курортда яратилган инфратузилма ва сервис исталган меҳмонга бирдек манзур бўлиши аниқ.

    Бундан ташқари, 15 декабрга қадар 2 та ресторан, тоғ чанғиси ва бошқа воситаларни ижарага бериш пунктларига эга кўп тармоқли марказ қуриб битказилади. Шу кунга қадар лойиҳанинг энг мураккаб қисми ҳисобланган – тоғ бўйлаб ҳаракатланувчи кириш ва дор йўлларига олиб борадиган технологик йўлакларни қуриш ишлари якунланган.

    Лекин барча ишлар ҳам қурувчилар хоҳлагандек силлиқ кетаяпти, деб бўлмайди. Чунки курортга олиб борувчи магистрал йўл қурилиши ҳали охирига етказилмаган. Мавжуд йўл эса ёғин-сочин кунларда лойқа бўлиб, автомобиль юришига имкон бермайди. Йўл қуриш вазифаси ўтган йилнинг 14 сентябрь куни Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси зиммасига юклатилган эди. Бир ярим ойдан сўнг дам олиш маскани очилиши керак, суратга олаётган кунимиздаги ҳолат бўйича автомобиль йўлининг учдан бир қисми ўтказилган эди.

    Ҳозирча, кўприк қурилиши охирига етмагани боис, уддабурон австрияликлар, азбаройи ишларини тезлаштиришлари учун кўриб турганингиз – улкан чаналарда ўз юкларини юқорига тортиб олишмоқда.

    Дор йўли ўз вақтида ишга тушиши учун тоғли ҳудудга янги электр узатиш минораларини ўрнатиш орқали электр таъминот масаласини ҳал этиш керак. Мазкур вазифа ҳукумат топшириғи билан «Ўзбекэнерго» ДАКга юклатилган эди.

    «25 октябрь яъни биз тасвирга олган кунда режадаги 26 та электр узатиш минораларидан фақатгина 11таси қурилган эди. Сўнги маълумотларга кўра, бу борадаги ишлар жадаллаштирилгани боис курортда яна 9 та минора қад ростлаган.

    Афсуски, об-ҳаво инжиқлиги ҳамда вақтнинг тиғизлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга баъзан инсон қўли ожизлик қилади. Энг йирик туристик объект лойиҳасини белгиланган муддатда ишга тушиши эса – мамлакат ижобий имижига дахлдор масала. Шунинг учун ҳам Бош прокуратура томонидан тегишли давлат идоралари вакилларидан иборат штаб тузиладиган бўлди. Бу эса қурилиш жараёнининг ўз вақтида боришини назорат қилиш, юзага келган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш провардида Амирсой дам олиш маскани ўз вақтида ишга тушишига хизмат қилади. Курорт раҳбарияти ҳам ишлар жадаллашиб, 15 декабрь санасида дор йўли ва чанғи трассалари меҳмонлар ихтиёрида бўлишига умид қилмоқда», — дейилади хабарда.

    06.11.2018, 15:19   Изоҳ (0)   43979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерзод Шерматов: «Ҳалигача эскича ишлашни қўмсаётган раҳбарлар учраб турибди»

    06.11.2018, 14:53

    Қўқонда икки йилда бир марта Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

    06.11.2018, 14:39

    Фарғонада Кореяга жўнатишни ваъда қилиб, фуқаронинг паспорти ва 6 минг долларини олиб қўйган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    06.11.2018, 14:00

    Британиялик мутахассис Ўзбекистон мактабларида инглиз тилини ўқитиш бўйича ўз таклифларини берди

    06.11.2018, 13:47

    Блогер Умид Ғафуровни «қамалиб чиққан» ва «ўқимаган» деб атаган талабалар узр сўради

    06.11.2018, 12:01

    Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

    06.11.2018, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ипак ва зираворлар фестивали: Бухорода анъана, санъат ва маданият уйғунлиги

    Ўзбекистон | 10 июн, 19:30

    Шимолий Ирландияда юз берган тартибсизликларда 15 нафар полициячи яраланди 

    Дунё | 10 июн, 19:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон бош вазири Али Асадовни қабул қилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 19:11

    Ўзбекистон | 10 июн, 19:00

    Шимолий Африка давлатлари Ғазога ёрдам карвони жўнатди

    Дунё | 10 июн, 18:53

    “Евроиттифоқ ва Ўзбекистон ўртасида визаларни соддалаштириш бўйича музокара бошлаш имконияти мавжуд” — Тойво Клаар билан суҳбат

    Ўзбекистон | 10 июн, 18:31

    Бухорода 2 ёшли бола тангаларни ютиб юборди (фото)

    Ўзбекистон | 10 июн, 18:20

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда “Инвестиция ва савдо учун яхлит ҳудуд концепцияси”ни илгари суришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 18:03

    “Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 10 июн, 17:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.