Франциядаги кўргазмада ўзбекистонлик қуруқ мева ишлаб чиқарувчилари 12,5 миллион долларлик шартномаларни имзолади, деб ёзади Spot.
Ўзбекистон стенди биринчи марта намойиш қилинди. У ерда чет эл компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Уларда республикага инвестицияларни, шу жумлада, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, музлатиш, сақлаш ва ишлаб чиқариш ускуналарини, илғор технологияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Кўргазма якунларига кўра, Франция, Германия ва АҚШ компаниялари билан ҳўл ва қуруқ мева ва сабзавотларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.
Изоҳ (0)