• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ энг юқори кўрсаткичлар Тошкентда қайд этилди

    Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир оиланинг 4 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб воқеа жойида вафот этгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Кейинги пайтларда бундай воқеалар кўпайгани, бу ҳолатларга етарли даражада эътибор қаратилмаётгани ҳақида гапирилмоқда. Бу ҳақда журналист Гулноза Бобоева фикр юритган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистонда газ асбоб-ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ 21 та ҳолатда 51 киши жароҳатланган ва 15 киши вафот этган.

    Маиший газ баллонлар билан боғлиқ 10 та ҳолатда 10 киши жабрланган, 7 киши вафот этган. Ис гази билан боғлиқ 32 ҳолатда 53 нафар одам жароҳатланган, 35 киши вафот этган. Бу борада энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида бўлиб, из газидан 11 киши вафот этган.

    Ўрганишлар, таҳлиллар кўрсатмоқдаки, бунга асосан фуқароларнинг қўлбола иситиш печлари, газ чиқиб кетиши мумкин бўлган носоз ёки резина шилангли газ ускуналаридан совуққонлик билан фойдаланиши сабаб бўлмоқда.

    Баъзи бир хонадон эгалари газ хўжалиги корхоналари ходимларини хонадонларига киритмаслик ҳолатлари учрамоқда. Натижада фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган газ жўмраклари ва ускуналаридан газ сизиб чиқиши кузатилмоқда ва бу оғир оқибатларга олиб келмоқда. Охири ўлим билан тугамоқда, катта-катта миқдорда моддий зарар етказилмоқда.

    Аҳоли хонадонларида ностандарт сув иситиш қозонлари, сертификати бўлмаган иситиш печлари ўрнатиб, улардан ясама дудбуронлар орқали фойдаланиши, газ плиталари духовкасини хоналарни иситиш мақсадида ёқиб қўйиш, газ асбобларини газ тармоқларига резина шланглар орқали улаб олиш натижасида газдан бўғилиш, заҳарланиш, ёнғин ва портлаш каби бахтсиз ҳодисалар сони кўпайиб бормоқда.

    Уларнинг олдини олиш, аҳоли хонадонларини хавфсиз иситиш, маиший эҳтиёжлар учун табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларини аҳолига кенг миқёсда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Ушбу қарор билан аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди. Аҳоли турар жойларидаги иситиш қозонлари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.

    «Ўзтрансгаз» АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциясига Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналарнинг техник тафтишдан ўтказилишини ва уларга профилактика хизмати кўрсатилишини таъминлаш вазифалари топширилди.

    Энди кўп квартирали уйларда газ плиталари (бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда) икки йилда бир марта, турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари бир йилда бир марта техник тафтишдан ўтказилади, ҳар йили иситиш мавсумидан олдин уларга профилактик хизматлар кўрсатилади. Турар жойлардаги дудбуронлар ва вентиляция каналлари ҳар йили иситиш мавсумидан олдин текширилиб, уларнинг созлиги тегишли далолатномалар билан қайд этилади.

    Эътибор берилса, табиий газ, ис гази билан заҳарланиш аксарият ҳолатларда носоз ёки стандарт талабларига жавоб бермайдиган ускуналардан фойдаланиш оқибатида келиб чиқмоқда. Шу сабабли қарорда давлат солиқ қўмитасига қўлбола ясалган ностандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш вазифаси топширилди.

    Оддий ҳаётий ҳақиқат шуки, ҳукумат ва тегишли идоралар томонидан аҳоли хавфсизлиги ҳамда тинчлигини таъминлаш учун ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, фуқароларнинг ўзи бу борада тегишли тушунчаларга эга бўлмаса ва хавфсизлик чора-тадбирларига яқиндан ёрдам бермаса, бундай мудҳиш ҳодисаларнинг олдини олиш осон бўлмайди.

    05.11.2018, 23:35   Изоҳ (0)   19712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ доимий яшаш жойига эга бўлмаган кишиларга ёрдам таклиф қилмоқда

    05.11.2018, 23:33

    Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари ташкил этилади

    05.11.2018, 23:20

    Ўзбекистон Лондонда бўлиб ўтган халқаро туризм ярмаркасида иштирок этди

    05.11.2018, 22:43

    Самарқандда Буюк ипак йўли бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

    05.11.2018, 22:32

    Қуролли Кучлар академияси ҳузурида илмий даража бериш ёпиқ кенгаши тузилди

    05.11.2018, 20:53

    Ўзбекистонлик қуруқ мева ишлаб чиқарувчилари Францияда 12,5 млн долларлик шартномаларни имзолади

    05.11.2018, 20:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.