Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳузурида «Ҳарбий фанлар бўйича фалсафа доктори» (PhD) илмий даражасини берувчи ёпиқ илмий кенгаш тузилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Шунингдек, яқин вақтлар ичида таянч докторантурада ўқиш учун квоталар сонини 8 тадан 15 тагача оширилиши режалаштирилган. Академиянинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида докторантларни хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ва илмий тадқиқот марказларида диссертация ишларини ёзиши ва ҳимоя қилиш имкони пайдо бўлади.
Таъкидлаш керакки, жорий йил академияда мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши учун эса жами 60 нафар ўқитувчилар ҳужжат топширган. Улар билан ихтисослик бўйича суҳбат ўтказилади ва суҳбат натижалари асосида қабул қилиниб, мутахассислик бўйича тегишли кафедраларга бириктирилади.
Изоҳ (0)