Тошкент шаҳар ИИББ домий яшаш жойига эга бўлмаган кишиларни реаблитация қилиш маркази совуқ тушишидан олдин ўз уйи ва ҳужжатларига эга бўлмаган кишиларга ёрдам бериш учун улар ҳақида хабар беришни сўрамоқда. Бу ҳақда ИИББга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Марказ оғир вазиятга тушиб қолган кишиларга ёрдам бериш имкониятига эга. бундай кишилар ҳақида профилактика инспекторларига, 102 рақамига ёки бевосита марказга хабар бериш сўралмоқда.
Хабарда марказнинг алоқа рақамлари келтириб ўтилган. Марказ раҳбари — Одил Ботиров, +998 98 367 07 08 ва марказ раҳбарининг ўринбосари — Шуҳрат Баратов, +998 98 366 01 07.
Изоҳ (0)