3 ноябрь куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи О.А. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида ўгай отаси И.Ю.нинг сон қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
И.Ю. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ўша ерда ҳаётдан кўз юмди.
О.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)